Journal: Zamonaviy Ilm-Fan va Innovatsion Tadqiqotlar Jurnali
Authors: Рахимова Гулсун Йўлдошевна
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида маъмурий судларнинг шаклланиш тарихи, уларнинг вужудга келишига олиб келган ҳуқуқий ва ижтимоий омиллар ҳамда маъмурий судловнинг замонавий ҳуқуқий давлат қуришдаги аҳамияти таҳлил қилинган. Шунингдек, Европа давлатлари, Россия Федерацияси ва Қозоғистон тажрибаси асосида маъмурий судларнинг ривожланиш босқичлари ёритилган. Мақолада Ўзбекистонда маъмурий судларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, жумладан, 2017 йилги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, Маъмурий суд иш юритуви кодексининг қабул қилиниши ва маъмурий судларнинг вазифалари атрофлича кўриб чиқилган. Шу билан бирга, маъмурий ҳужжат тушунчаси, унинг ҳуқуқий табиати ҳамда маъмурий судлар амалиётида учраётган айрим муаммолар таҳлил қилинган.
Keywords: маъмурий суд, маъмурий судлов, маъмурий ҳужжат, маъмурий ҳуқуқ, оммавий-ҳуқуқий низо, маъмурий процедура, суд-ҳуқуқ ислоҳоти, маъмурий акт.
DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.20204785